Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Фурқат туманида "Аёллар дафтари"га киритилган 193 нафар хотин-қизларга тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишлари учун 1 млрд 523 млн сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилди
2023-07-31 13:37:59 217
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 март кунги 145-сонли қарорига асосан маҳаллаларда хотин-қизлар фаоллари “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали хотин-қизларнинг муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш мақсадида маҳаллалардаги аёллар хатловдан ўтказилиб, 6 та тоифа бўйича рўйхатлар шакллантирилди.
Хатлов якунларига кўра, "Аёллар дафтари"га киритишга тавсия берилган 3557 нафар хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш бўйича "Йўл харита"лар ишлаб чиқилиб, халқ депутатлари Фурқат туман Кенгашининг сессияларида тасдиқланган.
Ўтган давр мобайнида:
"Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизлардан 193 нафари тадбиркорлик фаолияти билан банд бўлиб, жорий йилнинг январ-июнь ойлари давомида уларга 1 млрд 523 млн сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилди.
Бир нафар кам таъминланган эҳтиёжманд аёлнинг 4 млн 950 минг сўмлик таълим контракт тўловлари "Аёллар дафтари" жамғармаси ҳисобидан тўлаб берилди
2 951 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди. 249 нафар хотин-қизлар касбга ўқитилиб, уларнинг 95 нафари тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишида кўмаклашилди. 4 нафарига асбоб-ускуна, меҳнат қуролларини ҳарид қилиш учун субсидия берилди.
Даволаниш ва жарроҳлик амалиётига муҳтож 4 нафар хотин-қизлар ва уларнинг фарзандларига "Аёллар дафтари" маблағлари ҳисобидан 105 млн 600 минг сўмлик маблағ сарфланиб, малакали жарроҳлар томонидан операциялар амалга оширилиб, соғлом ҳаётга қайтарилди.
Шунингдек уй-жой таъмирига муҳтож бўлган 15 нафар хотин-қизларга "Аёллар дафтари" жамғармасидан 140 млн 400 минг сўм маблағ ажратилиб, қурилиш маҳсулотлари олиб берилди.