Размер шрифта цвет картина

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Подписка на новости


На сайте сейчас 20 пользователей Статистика телефон доверия


Фурқат туманида жойлашган 7-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти биносининг ҳозирги кунда яроқсиз ҳолатга келиб қолганлигини акс эттирувчи хабарларнинг ижтимой тармоқ ва телеканалларда эълон қилинганлиги юзасидан

×

 2023-07-31 13:39:59    157

Скачать PDF
Печать


Расмий муносабат

Фурқат тумани "Чек кўприк" маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги 7-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилоти 1968 йилда қурилган бўлиб, бир бино ва бир қаватдан иборат. Мазкур бино 50 ўринга мослаштирилган. Ҳозирги кунда  муассасада 75 нафар мактабгача ёшдаги болалар тарбияланиб, 1,5 коеффициентни ташкил этади. Ҳозирда мактабгача таълим ташкилотида 20 нафар тарбиячи ходимлар фаолият юритади.

Мактабгача таълим ташкилоти 2018 йилда жорий таъмирланганлигига қарамай 55 йил давомида мукаммал таъмирланмаган. Хақиқатда мазкур муассасанинг мавжуд биноси ҳозирги кунда яроқсиз холатга келиб қолган.  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги “2023-2026-йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 465-сонли қарорида ушбу мактабгача таълим ташкилотини 2024 йилда капитал реконструкция қилиниши белгиланган.

Бугунги кунда аҳолининг талабларидан келиб чиқиб, капитал қурилиш ишларини тезлаштириш мақсадида 2023 йилнинг августь-сентябрь ойларида белгиланган ташаббусли бюджет танловига "7-ДМТТни реконструкция қилиш" лойиҳаси киритилди. Лойиҳа суммаси 1 млрд 200 млн сўмни ташкил этиб, ташаббускорлар томонидан лойиҳа ғолиби бўлиш учун чора-тадбирлар белгиланмоқда. Танловда ғолиб чиқиб ушбу лойиҳа бўйича ишлар ташкил этилиши ҳисобига ушбу муассаса ҳудудига 90 ўринли замонавий мактабгача таълим ташкилоти биноси қуриб битказилади.

Ҳозирда туман ҳокимлиги бошчилигида мактабгача ва мактаб таълими бўлими эксплуатация гуруҳи ишчи ходимлари иштирокида муассаса биноларини жорий таъмирлаш, хусусусан пол қисми, эшик ва ром қисми, ичимлик суви тармоғини таъмирлаш, шунингдек ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.