Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 15 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


“Меҳр дафтари”га киритилган 5 нафар ёшга кўмак кўрсатилди

×

 2023-08-04 18:57:50    239

PDF yuklash
Chop etish


Янги Ўзбекистоннинг бош мақсадига айланган “Инсон қадри учун” тамойили асосида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, энг аввало, халқимиз фаровонлигини янада ошириш ҳамда уларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Ушбу ислоҳотларнинг амалий намуналаридан бири сифатида, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, кўмакка муҳтож етим болаларни рўйхатга олиш ва манзилли кўмак кўрсатишни йўлга қўйиш мақсадида “Меҳр дафтари” платформаси ишга туширилган эди. Фурқат туманида мазкур платформага 227 нафар ўғил-қиз киритилган бўлиб, уларга манзилли кўмак кўрсатиш ишлари олиб борилмоқда.

Бугунги тадбирда “Меҳр дафтари” платформасига киритилган 5 нафар ёшнинг хоҳиш-истаклари ҳамда эҳтиёжини инобатга олган ҳолда 1 нафар болани касбга тайёрлаш мақсадида универсал растали тикув машинаси, 3 нафар ёшга чет тилларини ўрганиши учун замонавий дарсликлар ҳамда ноутбук, яна бир ёшга эса стол-стул, китоб жавони ҳамда кондиционер топширилди.

Шу кунга қадар "Меҳр дафтари"га киритилган 45 нафар болаларнинг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда 12 та тикув машинаси,  15 та ноутбук, 2 та компютер жамланмаси ва керакли ускуналар, 1 та скутер, 2 та соябонли ўриндиқлар, 1 та кондиционер, спорт ва ошхона анжомлари, чолғу асбоблари, юмшоқ ўйинчоқлар тўплами, кийим-кечаклар, коммунал тўловини тўлаш, даволаниш ҳаражатлари учун моддий ёрдам пуллари берилди.