Shrift o'lchami Rang Rasm

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 14 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Тадбиркорлар билан навбатдаги учрашув ва қабул ташкилланди

×

 2023-08-04 19:03:38    180

PDF yuklash
Chop etish


Тадбиркорликни ривожлантириш, тадбиркор ва ишбилармонлар учун қулай шароитлар яратиш – иқтисодиётни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш, аҳоли турмуш фаровонлигини янада юксалтиришда муҳим омил ҳисобланади.

Ушбу муҳим тадбирлар Фурқат туманида узлуксиз давом эттирилмоқда. Ҳусусан, бугун 1-сектор штабида туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Жаҳонгир Жуманов тадбиркорлар билан учрашув ва қабул ўтказди. 

Масъул ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ўтказилган қабулда тадбиркор ва ишбилармонлар, лойиҳа ташаббускорлари сектор раҳбари билан юзма-юз мулоқот ўтказилди. Тадбиркорлар шикоят ва таклифларини баён қилдилар.

Қабул давомида турли масалаларда 15 дан зиёд мурожаатлар қабул қилинди. Мурожаатлар бўйича назорат-режа ишлаб чиқилиб, қонунда белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилиши назоратга олинди.