Shrift o'lchami Rang Rasm

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Ташаббус натижасида 68 минг метр суғориш каналлари тозаланмоқда

×

 2023-08-07 19:53:55    209

PDF yuklash
Chop etish


Фурқат туманида 36,1 км хўжаликлараро ҳамда 90 км ички каналлар мавжуд. Жорий йилда 20 км хўжаликлараро, 48 км ички каналларни механизм ёрдамида тозалаш режалаштирилган. 

Айни кунларда соҳага масъул ташкилотлар ва ҳудуддаги фермер хўжаликлари билан биргаликда ташаббус асосида 12 км хўжаликлараро, 27 км ички каналлар тозаланди. Натижада 2 219 гектар майдонда сув таъминоти яхшиланди. 

Мелиорация объектларига 172,1 км узунликда коллектор зовур тармоқларида таъмирлаш тиклаш ишлари лойҳалаштирилган, бунинг натижасида
3 012 гектар ер майдонлари зах сувларни паслашига сабаб бўлади. 9 км узунликда ёпиқ-ётиқ дринаж тармоқлари қуриш режалаштирилган.

Бугунги кунда Сирдарё орқали Фурқат-1 насос станцияси билан 9 км узунликдаги Шоликор каналидан 1 920 гектар майдон боғланган бўлиб, жорий тозалаш ишлари бошланган.