Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 22 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Фурқатлик спортчи ёшлар Навоий шаҳрида ўтказилган "Қўл жанги" бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақасида 9 та медални қўлга киритди

×

 2023-08-16 10:58:21    218

PDF yuklash
Chop etish


Жорий йилнинг 9-13-августь кунлари Навоий шаҳри мезбонлигида Сўғдиёна” спорт мажмуасида спортнинг "Қўл жанги" тури бўйича катталар (эркаклар ва аёллар), кичик ўсмирлар ва профессионал спортчилар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақаси бўлиб ўтди. 

Мусобақада жами мингдан зиёд спортчилар қатнашиб, ғолиблик учун баҳс олиб боришди. Мазкур мусобақада туманимиз спортчилари 2 та олтин, 7 та бронза медалларини қўлга киритди.

Ғолиб бўлган спортчи ёшлар:  Гулжаҳон Норматова олтин медал, Миркомил Муҳиддинов, Бахтиёр Абдуҳамидов, Отабек Ҳамзалиев, Худойберди Жўрабоев, Элдор Шуҳратов, Донохон Носирова, Шаҳбозхон Қорахўжаевлар эса бронза медалларини қўлга киритдилар.
Мусобақани биринчи тур катталар ўртасидаги баҳслари бўйича туманимиз Спорт мактабининг қўл жанги мураббийи, миллий тоифадаги ҳакам Элдор Махсудов 88 кг вазн тоифасида олтин медални қўлга киритиб, туманимизга яна битта медални тақдим этди.

Спорт мактаби мураббийи Элдор Махсудовнинг хабар беришича, Гулжаҳон Норматова ноябрь ойида Беларуссияда бўлиб ўтадиган жаҳон кубоги мусобақасига йўлланмани қўлга киритиб, ватанимиз шарафини ҳимоя қилади. Шунингдек 5-10 сентябрь кунлари Италияда бўлиб ўтадиган илк бора Қўл жанги спорт тури ҳам киритилган Бутунжаҳон Спорт ўйинлари мусобақасига тайёргарлик кўрмоқда. 

Фурқат тумани ҳокимлиги ушбу спортчиларни эришган муваффақиятлари билан самимий қутлаб, кейинги мусобақаларда ҳам совриндорлар қаторида бўлишларини тилаб қолади.