Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 18 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Сифатли дефолиация мўл ҳосил гарови

×

 2023-08-21 16:31:03    235

PDF yuklash
Chop etish


Фурқат тумани "Довуд-Томоша" ММТП ҳудудидаги "Сотволди ота Мадалиев" фермер хўжалиги пахта майдонида дефолиация олдидан махсус агрегатларни тайёргарлиги ва пахта сифати юқорилигини таъминлашдаги дефолиациянинг аҳамиятига бағишланган семинар ташкил этилди.

Жорий йилда Фурқат тумани пахтакорлари 5200 гектар майдонга чигит экиб, мўл ҳосил етиштиришни мўлжаллаган. Туман пахтакорлари барча зарур агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширганликлари сабабли ҳам айни пайтда, далаларда ғўзалар бир текис очилмоқда.

Семинар аввалида ғўза баргларини сунъий йўл билан тўкиш учун тайёрланган агрегатларнинг техник ҳолати кўздан кечирилиб, туман бўйича 35 та ОВХ агрегатлари дефолиация мавсумга шай эканлиги таъкидланди.  

Сўнгра тадбир иштирокчилари, пахта сифати юқорилигини таъминлашдаги дефолиациянинг аҳамияти мавзусида мутахассисларнинг маърузаларини диққат ва эътибор билан тинглади.  

Семинарда ғўза дефолиацияси иш унумдорлигини, ҳосил сифатини таъминлаши, пахта ҳосилини тез ва сифатли йиғиб-териб олишда ғўза баргларини сунъий тўктириш муҳим аҳамият касб этиши, дефолиация қатор ораларида ҳаво айланиши яхшиланиб, кўсакларнинг пишиб етилиши тезлашиши, акс ҳолда барглар даланинг шамолланишга халақит бериб, ҳаво намлигининг ортиб кетишига сабаб бўлиши, натижада кўсаклар димиқиб, очилиши кечикиши ва ҳатто, айрим кўсаклар пахтаси қорайиб қолиши натижасида ҳосил сифати йўқолиши мумкинлиги таъкидланди.  

Семинарда иштирок этган қишлоқ хўжалиги мутасаддилари, фермер ва механизаторларга ғўза дефолиациясининг аҳамияти, жараёнга тайёргарлик кўриш борасидаги маслаҳат, зарур кўрсатма ва тавсиялар берилди.  

Иштирокчилар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан атрофлича жавоблар олди.