Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Фурқат туманидаги мавжуд 37 та умумтаълим мактабларида бугун 2446 нафар биринчи синф ўқувчилари илк дарсларини бошлади
2023-09-05 08:10:11 289
Фурқат туманидаги 37 та умумтаълим мактабларида ҳам “Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистонда учун” шиори остида “Билимлар куни” тадбирлари ўтказилди.
Жорий ўқув йилида 2446 нафар ўқувчилар илк бор биринчи синфга қадам қўйдилар. Умумий ҳисобда эса 2023-2024 ўқув йилида туманимизнинг 37 та мактабларида ўқувчилар сони 20702 нафар, ўқитувчилар сони 1845 нафарни ташкил этади.
Тумандаги барча умумтаълим мактаблари бугун эрта тонгдан байрамона қиёфада безатилди. Устозлари учун гул кўтарган болалар, ўз фарзандидек бўлиб қолган ўқувчиларини соғинган устозлар қадрдон мактаби томон ошиқар экан, янги ўқув йили анъанавий тарзда бошланаётгани уларнинг кайфияти ва руҳиятига янада кўтаринкилик баҳш этди.
Барча мактабларда ўтказилган табирларга туман ҳокимлиги вакиллари бириктирилиб, ўқувчи ва устозларни қувончли куни билан табрикладилар. Жумладан "Жангкетмон", "Кичик янги", "Янги" маҳаллаларидаги 9-14-37-сонли умумтаълим мактабларида ўтказилган биринчи қўнғироқ тадбирларида Фурқат тумани ҳокими Жаҳонгир Жуманов иштирок этди. Туман раҳбари тадбирда сўзга чиқиб, ўқувчилар, мактаб жамоасини қўшалоқ байрамлар, биринчи қўнғироқ билан табриклаб, келажагимиз ворислари бўлгувчи илми толибларга эл-юртимиз корига ярайдиган комил инсонлар бўлишларини тилади.
Бугунги тадбирда биринчи синф ўқувчиларининг ҳар бирига Президент совғалари топширилди.
Яна бир эътиборли жиҳати бугун 14-мактаб ўқувчилари учун замон талабларига мос бўлган янги спорт зал биноси фойдаланишга топширилди.
Шунингдек, янги ўқув йилидан Япония таълим тизими методикаси амалиётга жорий қилинган 37-мактабда ўқувчилар учун яратилган шароитлар билан танишилди.
Сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, бириктирилган вакиллар, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳам мактабларда ўтказилган тадбирларда иштирок этиб, ўқитувчи ва ўқувчиларни Ватанимиз мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги ва янги ўқув йили бошланиши билан табрикладилар.
Маълумот ўрнида: Жорий йилда 1372 нафар битирувчидан 492 нафари давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинди.