Shrift o'lchami Rang Rasm

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 16 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Фурқат туманида ҳам "фаол тадбиркорлар билан мулоқот" тадбири доирасида амалий учрашув ташкилланди

×

 2023-09-06 08:25:16    256

PDF yuklash
Chop etish


Давлатимиз раҳбари томонидан тадбиркорларга яратилаётган шароитлар ҳамда берилаётган имкониятлардан оқилона фойдаланиб, бизнесда эришаётган амалий натижалари билан вилоятимизнинг ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини оширишга муносиб ҳисса қўшиб келаётган, янги иш ўринлари яратиб, бутун жамиятга наф келтираётган фаол тадбиркорларнинг ҳудудларда аҳоли вакиллари билан учрашувлари ўтказилмоқда.

Хусусан, бугун Фурқат туманида "Уста Юсуфжон наққош” ҳунармандчилик мактаби асосчиси, «Уста Юсуфжон наққош» оилавий корхонаси уста наққоши, Ўзбекистон Халқ устаси, «Эл-юрт ҳурмати» ордени соҳиби Муҳаммадали Юнусовнинг маҳалла фаоллари, ёш тадбиркорлар билан мулоқоти ташкил этилди.

Тадбиркорликка қизиқиш билдираётган, эндигина тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган фурқатликлар жалб этилган учрашувда юртимизда яратилаётган ишбилармонлик муҳити, яратилаётган қулайликлар, улардан самарали фойдаланиш тўғрисида сўз борди.

Корхона раҳбари Муҳаммадали Юнусов миллий ёғоч ўймакорлиги мактабининг муносиб давомчиси. Унинг ишлари юртимиздаги кўплаб мақбара ва янги мажмуаларга кўрк бағишлаган. “Қўлигул” ҳунарманд Ўзбекистон халқ устаси унвонига сазовор бўлган.

Муҳаммадали Юнусов ижодида “паргори”, “шарафа”, “муқарнас” ва “ислимий” услублар устувор. Нақшинкор устунлар, курси, лавҳ, қутича ва бошқа оилавий буюмлар ҳамиша харидоргир.

Устанинг шогирдлари кўп. Шу боис корхонага кенг шароит яратиш мақсадида янги бино қуриб битказилган. Шунингдек, давлат раҳбарининг корхонага ташрифи давомида берилган имкониятлардан самарали фойдаланган тадбиркор ҳунармандчилик мактаби фаолиятини ташкил этиши натижасида 100 нафардан зиёд ёшлар учун доимий иш ўринлари яратган.

Эришилган натижа ва олинган даромадлар эвазига тумандаги эҳтиёжманд оилаларга кўмак кўрсатишда, ёш ҳунармандларни яқиндан қўллаб-қувватлашда ҳам тадбиркор ўз муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Учрашув давомида иштирокчилар тадбиркорлик, ҳунармандчилик фаолияти билан боғлиқ ўзларини қизиқтирган саволларга Муҳаммадали Юнусов ҳамда соха вакилларидан керакли жавобларни олдилар.