Shrift o'lchami Rang Rasm

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 58 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Тиббиёт бирлашмаси томонидан "Чиркай" маҳалласида "Саломатлик сайллари" ташкилланмоқда

×

 2023-09-15 08:39:21    236

PDF yuklash
Chop etish


Фурқат тумани "Чиркай" маҳалла фуқаролар йиғинида "Обод хонадон", "Обод кўча" ва "Обод маҳалла" мезонларини жорий этилиб, ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш бир қаторда аҳоли саломатлигига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Маҳалла марказида кўп тармоқли марказий поликлиника мутахассисларидан иборат гуруҳ томонидан берул тиббий кўрик ташкил этилди. 

Унда кардиолог, невропатолог, окулист, лор, эндокринолог, ЭКГ, УЗИ каби тор доирадаги мутахассислар аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишди.

Текширувлар давомида аниқланган касалликлар бўйича аҳолига зарур маслаҳат ва тавсиялар берилди. 

Ушбу тадбирлар давомида, 61 нафар гуруҳ ногиронлиги, 32 нафар хомиладор аёллар, 64 нафар 0-1 ёшгача бўлган болалар хамда 525 нафар нуронийлар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб тиббиёт бирлашмаси томонидан 215 нафарига 120 хил турдаги дори-дармонлар бепул тарқатилди. 

Шунингдек ишчи гуруҳ вакиллари томонидан маҳалладаги нуронийлар ҳолидан хабар олиниб, масъулларга хатлов давомида аниқланган гуруҳ ногиронлиги олиш, операциялар ўтказилиши зарур бўлган беморларга вилоят ёки республикага йўлланмалар беришда ёрдамлар кўрсатиш юзасидан вазифалар белгилаб берилди. 

Шифокорлар томонидан соғлом турмуш тарғиботи ва касалликлар профилактикаси бўйича аҳолининг тиббий маданиятини ошириш мавзуларида суҳбат ўтказилди.