Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 32 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


"Чиркай" маҳалла фуқаролар йиғинида оғир ҳудуд тоифасидан чиқариш бўйича кенг кўламли ишлар давом эттирлмоқда|Кўчаларга асфалът ётқизилмоқда

×

 2023-09-16 08:14:58    291

PDF yuklash
Chop etish


Маҳалладаги Намуна-1, Намуна-2, Ёш авлод, Тонг гули кўчаларининг аксар қисмини асфальтлаш, кўчалардаги ички йўлларни таъмирлаш, ҳудуддаги эскирган симёғочларни бетон устунларга алмаштириш, мавжуд тармоқни янгилаш ва қўшимча трансформаторлар ўрнатиш белгилаб олиниб, ишлар жадал суръатда давом этмоқда. Йўлаклар таъмирланиб, зовурларни тозалаш, таъмирлаш, ҳудудни ободонлаштириш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Қисқа муддатда ички имкониятлар ҳисобидан "Чиркай" маҳалласида ҳам “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонлари жорий қилиниб, мазкур қишлоқни ҳар жабҳада энг намунали, обод, гўзал ҳудудга айлантириш кўзда тутилган.