Shrift o'lchami Rang Rasm

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 50 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Фурқат туманида умумтаълим мактаблари битирувчиларининг олий таълимга кириш кўрсаткичлари хусусида матбуот анжумани

×

 2023-09-20 15:44:35    261

PDF yuklash
Chop etish


Фурқат туманида умумтаълим мактаблари битирувчиларининг олий таълимга кириш кўрсаткичлари хусусида матбуот анжумани ташкил этилди. 

Матбуот анжуманида 2022-2023 ўқув йилида амалга оширилган ишлар, эришилган натижалар ҳақида маълумот берилди.
2022-2023 ўқув йилида туман мактабгча ва мактаб таълими тизимида 37 та умумтаълим мактаблари фаолият юритиб, уларда 20 702 нафар ўқувчи таълим-тарбия олди. Айни пайтда ушбу мактабларда 1845 нафар педагог фаолият юритаётган бўлиб, олий тоифали ўқитувчилар сони 640 нафарни ташкил этади. 2022 йилда олий тоифали ўқитувчилар сонини 743 нафарга етказиш бўйича ишлар бошланган. 

Ўқув йили мобайнида умумтаълим мактабларида таълим-тарбия сифати ва самарадорлигини, педагог кадрларнинг касбий маҳоратини ошириш мақсадида 350 нафар педагоглар малака ошириш курсларига жалб қилинди.

Бу йил тумандаги умумтаълим мактабларининг 1384 нафар битирувчиларнинг 30 нафарига олтин, 5 нафарига кумуш медаллари билан тамомладилар.  Битирувчилардан 492 нафари давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган бўлса, ўтган ўқув йили якунида 559 нафар ёшларимиз олий ўқув юртлари талабалари бўлиб, бу соҳада вилоятда 1-ўринни эгалланган эди.

Шунингдек таълим муассасаларини замон талаби асосида таъмирлаш, ёшларга кенг имкониятлар яратиш мақсадида дастурлар асосида 14,2 млрд. сўмдан ортиқ маблағлар ажратилиб, туманда 3 та мактабларда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.  

Туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов ҳамда соҳа мутахассислари матбуот анжумани якунида давлат дастурлари асосида янгидан қурилган, таъмирланиб замонавий қиёфага келтирилган мактаблар, муассасаларнинг мавсумга тайёргарлиги, таълим сифати каби мавзуларда ўқувчиларнинг ота-оналари, журналистлар, томонидан берилган саволларга батафсил жавоб қайтаришди.