Shrift o'lchami Rang Rasm

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 46 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Фарғона вилоятида фаолият юритиб келаётган бир гуруҳ журналистлар ва блогерлар бугун Фурқат туманида бўлдилар.

×

 2023-09-20 15:52:55    280

PDF yuklash
Chop etish


Пресс-тур қатнашчилари матбуот анжуманида бугунги кунда умумтаълим мактабларида ўқувчиларнинг олий таълим муассасаларига кириш даражаси, таълим сифатини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар хусусида батафсил танишувдан кейин "Turon odob-ilm" хусусий мактаби томон йўл олди. 

10 миллиард сўм маблағ сарфланиб, халқаро талаблар асосида "Turon odob-ilm" таълим маскани бунёд этилди. Лойиҳа доирасида 40 та янги иш ўрни яратилди. 350 ўринли мактаб хоналари замонавий технологиялар билан жиҳозланди. Ўқувчилар тиббиёт, иқтисодиёт,  гуманитар фанлар, техника ва технологиялар соҳасида таълим олишлари билан бир қаторда хорижий тиллар чуқурлаштирилиб ўқитилади. 

Бундан ташқари хусусий мактабга 1 синфдан 11 синфгача бўлган ўғил-қизлар қабул қилиниши белгиланган. Ўқувчилар учун 3 маҳал озиқ-овқат таъминоти, мактабга қатнаш учун махсус транспортлар, узоқ масофада яшовчи ўқувчилар учун 144 ўринга мўлжалланган ётоқхоналар мавжуд.

Ҳозирги кунда мактабга 306 нафар ўқувчилардан аризалар келиб тушган бўлиб, улар махсус тест синовлари асосида сараланиб янги ўқув йилига қабул қилинади.
Ўтказилган пресс-тур давомида журналист ва блогерлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиб, керакли маълумотларга эга бўлдилар.