Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 18 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


"Чиркай" маҳалласида ичимлик суви таъминотини яхшилашга қаратилган ишлар бажарилиб, 6 км ичимлик суви тармоғи тортилмоқда

×

 2023-09-20 17:48:08    318

PDF yuklash
Chop etish


Давлат раҳбари топшириғига кўра олиб борилаётган “Обод кўча”, “Обод маҳалла”, “Обод хонадон” мезонларини жорий қилиш, ҳудудлар инфратузилмасини яхшилаш бўйича кенг кўламдаги амалий ишлар Фурқат тумани “Чиркай” маҳалласида ҳам давом эттирилмоқда.

Маҳаллада кенг кўламли ободонлаштириш, ичимлик суви тармоғини яхшилаш, асфальтлаштириш, электр ҳамда газ таъминотини яхшилаш, ижтимоий соҳа объектларини мукаммал таъмирлаш каби ишлар олиб борилмоқда. 


Юқоридаги ишлар қаторида, маҳалланинг ичимлик сув таъминотини янгилаш, қайта қуриш ва модернизация қилиш борасида аниқ белгиланган лойиҳалар асосида бир қатор ишлар олиб борилмоқда.


Хусусан, маҳалланинг сув таъминотини яхшилаш мақсадида, маҳаллага 2 дона янги сув минораси ўрнатиш, 6 км ичимлик суви тармоғи тортиш, 4 дона ичимлик сув қудуғини, 2 дона сув минорасини таъмирлаш, 4 дона сув насоси ўрнатиш ишлари режалаштирилган. Бугунги кунда 200 метр Д-100 мм. лик ичимлик сув тармоғи тортиш, 3 дона колодец ўрнатиш, 150 метр траншея қазиш ишлари амалга оширилди.


Олиб борилаётган бу каби ўзгаришлар ва янгиланишлар маҳалла аҳлининг кайфиятига ижобий таъсир кўрсатиб, уларда миннатдорчилик ҳиссини вужудга келтирмоқда.