Shrift o'lchami Rang Rasm

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 68 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


II Халқаро ҳунармандчилик фестивали қатнашчилари иштирокида уч авлод учрашуви бўлиб ўтди

×

 2023-09-23 08:34:13    402

PDF yuklash
Chop etish


Ҳабарингиз бор айни кунларда Қўқон шаҳрида II Халқаро ҳунармандчилик фестивали бўлиб ўтмоқда. Ушбу фестивалда юртимиз ва бутун дунёдан кўплаб ҳунармандлар ҳам иштирок этмоқда. Фестивал доирасида вилоятимизнинг кўплаб шаҳар ва туманларидаги ҳунармандчилик масканларида ўзаро тажриба алмашиш, миллий ҳунармандчиликни тарғиб қилишга қаратилган учрашувлар ташкилланмоқда.

Бугун юртимиз ҳунармандларидан иборат жамоа иштирокида Қўқонбой маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган "Уста Юсуфжон наққош” ҳунармандчилик мактабида "Уч авлод учрашуви" бўлиб ўтди. Учрашув қатнашчилари зўр иштиёқ билан мактаб фаолияти билан танишдилар.

“Ўзбекистон халқ устаси” давлат мукофоти, “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳиби, Қўқон шаҳрида ўтказилган I Халқаро ҳунармандчилик фестивали мутлоқ ғолиби Муҳаммадали Юнусовни нафақат вилоятимиз, балки республикамизда ҳам кўплар танийди.

Ҳунармандлар уста Муҳаммадали Юнусовдан ёғоч ўймакорлиги санъатининг ўзига хос сир-асрорлари ҳақида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Меҳмонлар ташриф давомида “Уста Юсуфжон наққош” оилавий корхонасига қарашли устахонада миллий ёғоч ўймакорлиги намуналарининг яратилиш жараёни билан яқиндан танишдилар. Мазкур корхонада устоз-шогирд анъанаси асосида кўплаб ёшлар иш билан таъминлангани, қўл меҳнати асосида ёғоч ўймакорлиги асарлари яратишга иштиёқманд ёшлар сабот ва қунт билан ҳунар ўрганиб, ҳаётда ўз ўрнини топишга интилаётганига гувоҳ бўлдилар.