Shrift o'lchami Rang Rasm

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 31 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


"Энг илғор теримчи" танлови ғолиблари тақдирланди

×

 2023-09-27 13:36:48    796

PDF yuklash
Chop etish


Шу кунларда Фурқат туманида пахта йиғим-терими тобора қизғин паллага кирмоқда. Ҳар килограмм пахта учун 1500 сўмдан иш ҳақи ўз вақтида бериб борилаётгани, теримчилар учун етарли шароитлар яратилгани мавсумни отряд усулида, уюшган ҳолда ташкил этишда омил бўлмоқда.

Бугун Фурқат тумани "Ғаллакор" МФЙ  ҳудудидаги  "Зарчашма булоғи"  фермер  хўжалигида "Энг илғор теримчи" танлови  ўтказилди.

Танлов якунига кўра;
1 ўрин 197 кг пахта, "Ғаллакор" маҳалласи теримчиси Марғуба Ўринбоева;
2 ўрин 192 кг пахта, "Янги" маҳалласи теримчиси Шоира Жўраева;
3 ўрин 187 кг пахта, "Янги" маҳалласи теримчиси Ҳилолахон Қурбонова;
4 ўрин 180 кг пахта, "Болтакўл" маҳалласи теримчиси Дилафруз Жалилова;
5 ўрин 179 кг пахта, "Чилгижийда" маҳалласи теримчиси Нигора Жабборовалар қўлга киритди. 

Ғолибларни туман ҳокими ўринбосари Тоиржон Сиддиқов бошчилигида,  тадбир ташкилотчилари эсдалик совғалар билан тақдирладилар. Шунингдек, танловда иштирок этган теримчиларга ҳам совғалар улашилди.

Танлов якунида туман маданият бўлими хушовоз хонандалари томонидан теримчилар учун концерт дастури намойиш этилди. Янграган куй-қўшиқлар, гўзал рақслар дилларга янада кўтаринкилик бағишлади.