Shrift o'lchami Rang Rasm

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 29 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Байрамингиз муборак бўлсин, азиз устозлар!

×

 2023-09-29 20:02:01    1183

PDF yuklash
Chop etish


Бугун тумандаги “Тарона” тантаналар мажмуасида 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.

Унда туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов, секторлар раҳбарлари, туманимиздаги умумтаълим мактабларида фаолият кўрсатиб келаётган устоз ва мураббийлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари қатнашдилар. 

Тантанали тадбир аввалида туман раҳбари йиғилганларни, улар орқали тумандаги барча устоз ва мураббийларни касб байрами билан самимий қутлади. Бугун замонавий билим ва касб-ҳунарлар, хорижий тилларни пухта эгаллаб, катта умид ва ишонч билан ҳаётга қадам қўяётган, эртанги кунимизнинг ҳал қилувчи кучи бўлган минг-минглаб фарзандларимиз камолида устоз ва мураббийларнинг ҳиссаси беқиёслиги, шунинг учун ҳам устоз-мураббийларнинг улуғ хизматлари доимо юксак қадрланиши яна бир бор таъкидланди.  

Туман ҳалқ таълими тизимида фаолият кўрсатаётган икки мингга яқин педагог-мураббийлар ўз касбининг фидоийлари эканлиги, соҳа ривожи йўлида ҳар бир устознинг ўзига хос ютуқ ва зафарлари бисёрлиги эътироф этиб ўтилди.  

Шунингдек, тадбирда туманимиздаги олий ўқув юртларига кириш кўрсаткичлари юқори бўлган умумтаълим мактаблари директорлари, ўқитувчилари, фахрий устозлар, бугунги кунда таълим тизимида самарали фаолият олиб бораётган ўқитувчилар ҳам туман ҳокимлиги ва халқ таълими бўлими томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Тўкин дастурхон атрофидаги гурунг ва суҳбатлар тадбир иштирокчиларини, таълим тизими ходимларини бир бирларига янада яқинлаштирди.

Туман маданият бўлимининг хушовоз санъаткорлари ва иқтидорли ёшларнинг куй-қўшиқлари, гўзал тароналар эса рақсларга уланиб, барчага кўтаринки кайфият бағишлади.