Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ташаббус натижасида марказий ўйингоҳ қўшимча таъмирланмоқда
2023-10-12 16:21:45 961
Давлат раҳбарининг “Ташаббусли бюджетлаштириш амалиётини янада такомиллаштириш ҳамда фаол махаллаларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 117-сон қарори ижросини таъминлаш юзасидан (яни 2000 та овоз тўплаган), туманда 11 та 12 млрд 094 млн. сўмлик лойиҳа шартли ғолиб деб топилган эди.
Хусусан Болалар спорт мактаби балансидаги марказий ўйингоҳнинг асосий биноси ташқи ва ички кўринишини таъмирлаш, ўйингоҳ атроф деворларини қайта қуриш, захира сув ҳовузини таъмирлаш, томошабинлар учун ўриндиқларни янгилаш ва ёпиқ айвон ўрнатиш ҳамда иссиқлик тизимини янгилаш таклифи 2434 та овоз тўплаб давлат раҳбарининг қарорига асосан ғолиб деб топилиб, “Фуқаролар ташаббуслари жамғармаси” ҳисобидан 1.2 млрд сўм маблағ ўзлаштирилган.
Қурилиш ишларининг бориши ва сифати билан яқиндан танишиш мақсадида туман раҳбари мутасаддиларга жараёнларни белгиланган лойиҳалар асосида бекаму-кўст бажариш, ўйингоҳнинг атроф ҳудудларида яшил маконларни кўпайтиришга оид бир қатор зарурий кўрсатмаларини бериб ўтди.