Shrift o'lchami Rang Rasm

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 55 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Фурқат тумани спортчилари "Қўл жанги" бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақасида 4 та медални, Таеkwоndо WТ тури бўйича вилоят чемпионатида 6 та медалларни қўлга киритишди

×

 2023-11-08 09:08:42    323

PDF yuklash
Chop etish


Куни кеча Термиз шаҳри мезбонлигида ўсмирлар ўртасида спортнинг ҚЎЛ ЖАНГИ тури буйича Ўзбекистон кубоги мусобақаси бўлиб ўтди. 

Мусобақада жами мингдан зиёд ёш спортчилар қатнашиб, ғолиблик учун баҳс олиб боришди. Мазкур мусобақада вилоятимиз спортчилари 7 та олтин, 4 та кумиш, 8 та бронза медалларини қўлга киритиб, мамлакат миқёсида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Туманимиз спортчилари 3 та олтин ва 1 та бронза медалларини қўлга киритди.

Шунингдек, Фарғона шаҳри Само спорт мажмуасида спортнинг Таеkwоndо WТ тури бўйича вилоят чемпионатида Фурқат тумани Спорт мактаби Таеkwоndо бўлимининг "РАСУЛОВ" жамоаси ҳам муносиб қатнашиб, 1 та олтин, 3 та кумуш, 2 та бронза медалларини қўлга киритди.  Ушбу спортчилар 14-19 ноябр кунлари Бухоро шаҳрида бўлиб ўтадиган Таеkwоndо WТ тури бўйича Ўзбекистон чемпионатида вилоятимиз шарафини ҳимоя қиладилар.

Қўл жанги бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақасида ғолиб бўлган спортчи ёшлар: Акмалжон Аъзамов, Азизбек Абдужабборов, Донохон Носировалар ???? олтин, Абдуҳалил Мағрупов  бронза???? медалларини қўлга киритдилар.

Таеkwоndо WТ бўйича вилоят чемпионатида ғолиб бўлган спортчи ёшлар: Абдулазиз Эркинов????олтин, Жаҳонгирмирзо Турғунов ????кумуш, Асрор Расулов, Юсуфбек Юнусов, Нусратбек Юнусов, Сарвинозхон Аҳмаджоновалар эса ????бронза медаллари соҳиби бўлдилар.

Фурқат тумани ҳокимлиги ушбу спортчиларни эришган муваффақиятлари билан самимий қутлаб, кейинги мусобақаларда ҳам совриндорлар қаторида бўлишларини тилаб қолади.