Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 21 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Фурқат туманида Республика ишчи гуруҳи томонидан ўқув-семинар ўтказилди

×

 2023-11-14 17:38:23    469

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва "Камалак" болалар ташкилоти фаолиятини умумий ўрта таълим муассасаларида намунали ташкил этиш бўйича Фурқат тумани 2-умумтаълим мактабида ўқув-семинар ташкил этилди. 

Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ҳодими Отабек Бозоров, туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбарлари, тумандаги барча мактаб директорлари ўринбосарлари иштирок этдилар. 

Ушбу семинарда умумтаълим мактабларида ўқувчи-ёшлар орасидан сардорлик қобилиятига эга ўқувчиларни саралаб олиш орқали уларда ўзини ўзи бошқариш, тенгдошларини ягона Ватан манфаатлари йўлидаги эзгу ғоялар атрофида бирлаштириш ҳамда бошқа зарур кўникмаларни шакллантиришга кўмаклашиш таъкидлаб ўтилди.