Shrift o'lchami Rang Rasm

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 21 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Фурқат туманидаги хўжалик гугурти ишлаб чиқариш корхонаси “Atlas invest” МЧЖ да бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди

×

 2023-11-15 15:10:52    562

PDF yuklash
Chop etish


Фурқат туманида ташкил этилган “Atlas invest” МЧЖ корхонаси ёғоч маҳсулотларини қайта ишлаш билан шуғулланмоқда. Туман ҳудудидаги фойдаланилмай, қаровсиз турган бино негизида ташкил этилган ушбу корхона бутун республика ҳудудига гугурт маҳсулотлари етиштириб бериш билан шуғулланади. Ҳозирча 45 нафар хотин-қизлар доимий иш билан таъминлаган корхона фаолиятини яна кенгайтириб, қўшимча ишчи кучига эҳтиёж сезмоқда. Шу мақсадда бугун “Atlas invest” МЧЖ биносида меҳнат ярмаркаси ташкилланди. Ярмаркада туман раҳбари бошчилигида маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари, ишсиз фуқаролар иштирок этди. 

Корхонада меҳнат қонунчилигида белгиланган тартибда шарт-шароитлар яратилган. Энг муҳими, бу ерда хизмат қилаётган ходимларнинг асосий қисмини хотин-қизлар ташкил этади. 

Ярмаркада 30 дан зиёд ишлаш истагини билдирган фуқаролар иштирок этди. 5 нафар фуқаролар “Atlas invest” МЧЖда ишлаш истагини билдирдилар. Ярмарканинг қолган иштирокчиларига ҳам мутахассисликларига қараб тумандаги ишлаб чиқариш корхоналаридан иш таклиф этилди. 

-  Анчадан буён иш топишга қийналаётган эдим, бугун ўзим учун ҳар томонлама қулай бўлган ишга жойлашдим, - дейди Камолахон Саримсоқова, - Корхонада ишчилар учун барча шарт-шароитлар  борлиги ва яшаш хонадонимга яқинлиги мен учун айни муддао бўлди.