Shrift o'lchami Rang Rasm

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 56 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Фурқат туманида “Устозлар боғи” ташкил этилди

×

 2023-11-16 08:22:10    556

PDF yuklash
Chop etish


Айни пайтда мамлакатимизнинг барча гўшаларида, барча бир мақсад йўлида яшил майдонларни кенгайтириш ҳамда ҳудудларни ободонлаштириш борасида ташаббус кўрсатмоқда. 

Ана шундай эзгу ишга ўз ҳиссасини қўшишни ният қилган Фурқат тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими ходимлари, тумандаги 91 та таълим муассасалари раҳбарлари ташаббуси билан 17- умумтаълим мактабида “Мен кўчат экдим. Сизчи?” шиори остида “Устозлар боғи” ташкил этилди.

Тадбирда туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов иштирок этиб, таълим масканларида кўкаламзорлаштириш, кўчат экиш, яшил ҳудудлар барпо этиш ишларини янада кенгайтириш лозимлигини, ушбу хайрли амаллар она табиатни асрашда муҳим ўрин тутишини таъкидлади.

Тадбир иштирокчилари эзгу ният билан мактаб ҳудудида 250 туп мевали дарахт кўчатларини экишди.

Тадбир давомида тумандаги 79 та таълим муассасаларида яшил маскан барпо этиш учун туман ҳокимлиги ва Ўрмон хўжалиги томонидан 2300 туп мевали ва манзарали кўчатлар: 600 туп япон софораси, 700 туп заранг, 460 туп акация, 100 туп чинор, 180 туп сасна, 50 туп можжевельник, 100 туп наъматак , 110 туп Каталпа каби мевали ва манзарали дарахт кўчатлари таълим муассаларига тарқатилди.