Shrift o'lchami Rang Rasm

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 42 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Фурқат тумани ёшлари ташаббуси билан "Чиркай" маҳалласида "Ёшлар боғи" ташкил этилди

×

 2023-11-18 17:46:49    994

PDF yuklash
Chop etish


“Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсумида Фурқат туманида 40 турдаги 225 минг дона манзарали ва мевали дарахт, бута кўчати ҳамда қаламчалар экиш  белгиланган. Албатта, бу ишларда ёшлар ҳам фаоллигини намойиш этиб, юртимиз яшиллигига ўз ҳиссасини қўшмоқда.

Бугун “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ташаббуси билан "Чиркай" маҳалласидаги бўш ётган майдонда "Ёшлар боғи" ташкил этилди.

Туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов, туманимиз ёшлари ташаббуси билан “Ёшлар боғи”да бўлиб, ўтган дарахт экиш тадбирида иштирок этди. Тадбирда туман секторлари раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, ёшлар етакчилари қатнашдилар.

Барпо этилаётган ушбу боғнинг дастлабки 70 сотих қисмига 500 тупдан зиёд павлония, 300 туп мевали дарахтлар ўтқазилди. Келгусида боғ ҳудуди 1 гектаргача кенгайтирилиши кўзда тутилган.

Лойиҳа доирасида тумандаги барча ҳудудларда яшил боғлар барпо этиш, кузги мавсумни уюшқоқлик билан ўтказиш, мевали ва манзарали дарахт кўчатларини ерга қадаш ишлари жадал давом эттирилмоқда.