Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Бир гуруҳ фурқатликлар фидокорона меҳнатлари учун муносиб тақдирланди
2023-12-08 19:47:14 737
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 31 йиллигига бағишлаб “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонлари жорий этилаётган “Чиркай” маҳалла фуқаролар йиғинида “Конституция - халқчил давлат, барқарор тараққиёт ва фаровон ҳаёт асоси!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган байрам тадбирида бир гуруҳ соҳа ходимлари тақдирланди.
Жумладан, - “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони – фаол нуронийлар вакили Абдумухтор ота Жўраев;- “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишони – Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи Баҳромжон Абдуллаев;- “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони – Иродахон Умарова;- “Маънавият фидойиси” кўкрак нишони – Республика маънавият ва маърифат маркази Фурқат туман бўлинмаси раҳбари Анваржон Эргашев;
Шунингдек, вилоят ҳокимлиги томонидан “Чиркай” маҳалласи хотин-қизлар фаоли Давлатой Мелибоева, Фурқат тумани йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси бўлим бошлиғи Турсунбек Собиров, Фурқат тумани ҳудудий электр тармоқлари корхонаси устаси Боймуроджон Деҳқонов, “Фарғонагаз” Фурқат туман бўлими ҳайдовчиси Фарҳоджон Бозоров, Фурқат тумани Ободонлаштириш бошқармаси бош мухандиси Набижон Хайдаровлар ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.