Shrift o'lchami Rang Rasm

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 41 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни тантана қилинди

×

 2023-12-14 08:51:00    640

PDF yuklash
Chop etish


Юртимизда олти йилдан буён декабрь ойининг иккинчи якшанбаси Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни сифатида кенг нишонланиб келинмоқда.

Фурқат туманида ҳам жорий йилдаги мазкур байрам ҳам кўтаринки руҳда бўлиб ўтди. Бугун “Ново” тантаналар мажмуасида ташкилланган тантанали байрам тадбири- "Ҳосил байрами"да ризқ-рўз етиштирувчи деҳқонлар, соҳа ходимлари ва туман аҳлининг меҳнати яна бир бор улуғланди.

Тадбирда туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов, туман секторлари раҳбарлари, қишлоқ хўжалиги соҳасига алоқадор масъуллар ва маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари иштирок этдилар.

Тадбирни очиб берган туман раҳбари соҳа ходимларини бугунги касб байрами билан самимий қутлаб, бу йилги эришилган натижалар, олдинда турган долзарб вазифалар хусусида тўхталди. “Ризқ-рўзимиз мўл-кўл бўлишида, аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш, бозорларимиз тўкинлиги, дастурхонимиз файзу-баракаси замирида деҳқон ва фермерларимизнинг фидокорона меҳнати, ҳиссаси улкандир”, дея қайд этди. 

Бу йил туманимизда дастлаб, 168 тонна чилги ҳосил-пилла, кейинчалик 51.5 минг тоннадан зиёд ғалла ва 19.9 минг тоннадан ортиқ пахта етиштирилиб, кўзланган режалар ортиғи билан уддаланганлиги алоҳида таъкидланди.

Тантанали тадбирда қишлоқ хўжалиги ривожини янги босқичга кўтариш, мавсум давомида юқори ҳосилдорликларга эришиб, эл-юрт фаровонлигини юксалтиришга қўшган муносиб ҳиссалари учун бир гуруҳ соҳа фидоийларига “Қишлоқ хўжалиги фидойиси” , “Илғор фермер” ва "Намунали томорқачи" каби кўкрак нишонлари, вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиқлари топширилди.

Шунингдек, мавсум давомида юқори ҳосилдорликка эришишга муносиб ҳисса қўшган илғор фермерлар, маҳалла фаоллари ва отряд раҳбарлари туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Байрам тантанаси хушовоз хонандаларнинг чиқишлари, дилтортар тароналари билан давом этди.