Shrift o'lchami Rang Rasm

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 28 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Фурқат туманида ишсиз ёшлар учун бӯш иш ӯринлари меҳнат ярмаркаси ташкилланди

×

 2023-12-19 12:07:07    510

PDF yuklash
Chop etish


Фурқат тумани "Чиркай" маҳалласида жойлашган касб-ҳунар мактаби биносида ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими билан ҳамкорликда “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ўтказилди.

Меҳнат ярмаркасида ишсиз ёшлар, “Ҳунарманд” уюшмаси, тумандаги 40 тадан зиёд бюджет ҳамда тадбиркорлик субъектлари ўзларининг 200 тага яқин бўш иш ўринлари билан қатнашдилар.

Ярмаркага 150 нафардан ортиқ иш билан банд бўлмаган ёшлар жалб этилиб, 103 нафарининг бандлиги таъминланди, шундан 23 нафарининг хужжатлари расмийлаштирилиб ишга жойлаштириш учун йўлланма берилди.  

Шунингдек тадбиркорлик қилиш истагини билдирган 18 нафар ёшларни тумандаги 8 та ҳунарманд тадбиркорларга  бириктирган ҳолда оилавий тадбиркорлик дастури асосида имтиёзли кредитлар олиш учун ҳоким ёрдамчилари тавсияси берилди. Тижорат банклари томонидан кредит ажратилиши мақулланди.

Ўтказилган бўш иш ўринларида иштирок этган 27 нафар ишсиз фуқароларга ўзларини қизиқтирган меҳнатга оид масалалар бўйича маслаҳатлар берилди.