Shrift o'lchami Rang Rasm

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 63 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Солиқ идоралари билан ҳамкорликда...

×

 2023-12-22 16:06:06    846

PDF yuklash
Chop etish


Давлатимизда олиб борилаётган солиқ сиёсати барқарор иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш, иқтисодиётни модернизациялаш орқали мамлакатимизнинг гуллаб яшнаши ва аҳоли турмуш даражасини янада юксалтиришда энг муҳим омиллардан бири бўлиб қолмоқда.

Бу борада Бюронинг Фуркат туман бўлими томонидан солиқ органлари билан самарали ҳамкорлик йўлга қўйилган бўлиб, қарздор ташкилотларнинг банкдаги ҳисоб рақамларига инкассо топшириқномалари қўйилиши, ҳисоб рақамларга банд солиниши ҳамда МИБ-Портал дастурида яратилган сўровнома тизими орқали қарздорларга тегишли бўлган барча турдаги мол мулклари зудлик билан аниқланиб, таъқиқ солиниши ҳамда қонунда белгиланган тартибда хатланиши ва онлайн аукцион савдоларида сотилиши натижасида жорий йилнинг ўтган даврида 2086 та 25.2 млрд.  сўмлик ижро ҳужжатлари тамомланган бўлса, шундан 643 та 13.7 млрд. сўмлик ижро ҳужжатларининг ижроси амалда ундирилиши таъминланди.


Мисол учун, солиқ ходимлари билан ҳамкорликда ташкил этилган ижро ҳаракатлари натижасида йирик солик карздорлиги мавжуд булган Тургуной хожи она ф.х томонидан 50.0 млн,Олий хамкор МЧЖдан 14.7 млн,Мадаминбек боги бустони келажаги ф.хдан 20.0 млн, Мафтункор водий ф.хдан 20.0 млн сум накд пул шаклида солиқ қарздорлиги  ундирилиши таъминланди.


Солиқ идоралари билан ҳамкорликдаги бундай тадбирлар тизимли равишда давом эттирилади. 


Бюронинг Фуркат туман бўлими бошлиғи А.Р.Кодиров