Shrift o'lchami Rang Rasm

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 20 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Байрам арафасида яна бир савдо мажмуаси иш бошлади

×

 2023-12-25 17:12:59    532

PDF yuklash
Chop etish


Бугун “Катта янги” маҳалласида жойлашган яна бир савдо мажмуаси ўз фаолиятини бошлади.   

Кенг турдаги сифатли озиқ-овқат ва бошқа маҳсулотлар савдо марказининг очилиш тадбирида туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов иштирок этди.   

Кенг жамоатчилик қатнашган тадбирда дўкон масъуллари томонидан туман раҳбари ва йиғилганларга савдо хажми, унинг мақсад ва қадриятлари ҳақида маълумотлар берилди.

Қайд этилишича бугунги кунда аҳолининг сифатли озиқ-овқат ва бошқа турдаги маҳсулотларга бўлган кўплаб талаблари қишнинг совуқ, ёзнинг иссиқ кунларида узоқ масофани босиб ўтмаган ҳолда мазкур мажмуада таклиф этилади.

Маълумот ўрнида, туманда шу йилнинг 11 ойи давомида чакана савдо айланмаси 287.0 млрд сўмни ташкил этди. Шу жумладан, йирик савдо корхоналари 6,6 млрд сўм, ўсиш суръати йилнинг мос даврига нисбатан 113.6 %, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик 276,7 млрд сўм қайд этилди.