Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Келгуси йилнинг баҳорги дала ишларида қатнашадиган қишлоқ хўжалиги техникалари мавсумга шай ҳолатга келтирилди
2023-12-29 19:43:41 108
Баҳорги мавсум олдидан дала ишларида қатнашадиган қишлоқ хўжалиги техникаларини соз ҳолатга келтириб қўйилмоқда.
Куни кеча туманда 2024 йил ҳосили учун баҳорги дала ишларида катнашадиган қишлоқ хўжалиги техника воситаларини мавсумга шайлиги юзасидан амалий семинар бўлиб ўтди.
Унда Вилоят Прокурори Б.Исмоилов туман секторлари раҳбарлари, вилоят ва туман қишлоқ хўжалигига алоқадор бошқарма, муассасалар, фермер хўжаликлари раҳбарлари, механизаторлар, қишлоқ хўжалиги ходимлари ва нуронийлар иштирок этди.
Дастлаб, дислокация манзилида жамланган ҳайдов техникаларининг мавсумга шайлиги кўздан кечирилди.
Семинарда йиғилганларни кириб келаётган Янги йил байрами билан самимий қутлаган мутасаддилар, жорий йилда қишлоқ хўжалиги соҳасида эришилган барча ютуқларни эътироф этиб, бунда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган тармоқ фаолларига яна бир бор ташаккурлар билдиришди. Янги йилда соҳада янада улкан ютуқлар бардавом бўлишига тилаклар билдирилди.
Таъкидланишича, туманда 2024 йил баҳорги дала ишларининг ўз вақтида ва сифатли ўтказилишини таъминлаш учун 100 та чопиқ тракторлари, 25 та чигит экиш сеялкалари, 300 дан зиёд тишли борана ҳамда бошқа турдаги техника ва агрегатлар марказлашган тарзда таъмирланди.
Учрашувда мавсум олдида турган долзарб вазифалар ҳақида фикр ва мулоҳазалар билдирилди. Ишларни самарали ташкил этиш юзасидан мутасаддиларга зарур тавсия ва кўрсатмалар берилди.
Тадбир якунида илғор механизаторларга байрам совғалари топширилди.