Shrift o'lchami Rang Rasm

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 2 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Кўнгилларда шижоат завқи

×

 2024-01-06 11:18:50    792

PDF yuklash
Chop etish


Шу кунларда Фурқат тумани бўйлаб жойларда “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида “Маҳаллада дув-дув гап” тадбирлари ўтказилмоқда.

Тумандаги "Ингичка", "Калдушон", "Шойимбек", “Кармак”, “Ўртақўрғон” маҳаллаларида “Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!” шиори остида “Маҳаллада дув-дув гап” тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Тарғиботчилар тадбир давомида нуронийлар, тадбиркорлар, фаол хотин-қизлар, зиёлиларни аҳолини ислоҳотларга фаол сафарбар этиш, бунёдкорликка чорлаш, ёшларга тарбиявий таъсир кўрсатиш, хотин-қизларни эзгу мақсадлар сари руҳлантиришда қизғин иштирок этишга ундаб, ҳозирда юртимизда амалга оширилаётган янгиланишлар ва уларнинг ўзига хос самараси хусусида фикр юритдилар.

Ижодкорлар ва санъаткорларнинг чиқишлари тадбир иштирокчиларида катта таассурот қолдириб, тарғибот тадбирлари дилрабо куй-қўшиқ ва рақсларга уланиб кетди.