Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Маҳаллани қўллаб-қувватлаш кенгашининг ташкилий йиғилиши ўтказилди

×

 2024-01-12 20:30:13    1556

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Фурқат тумани маҳаллани қўллаб-қувватлаш кенгашининг ташкилий йиғилиши бўлиб ўтди. Унда секторлар раҳбарлари, тумандаги мавжуд маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, маҳаллани қўллаб-қувватлаш туман кенгашининг аъзолари, корхона ва ташкилотлар мутасаддилари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Кенгаш йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги “Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ҳамда “Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қароридан келиб чиқадиган устувор вазифалар муҳокама қилинди.

Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан сўз олган туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов Давлат раҳбарининг ушбу фармон ва қарорининг мазмун-моҳияти, аҳамияти ва уларнинг ижросини таъминлаш бўйича ҳудудий кенгашлар олдида турган устувор вазифаларга тўхталиб, маҳалла институтининг жамиятдаги ролини янада ошириш ҳамда маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришда мазкур ҳуқуқий ҳужжатлар муҳим дастуриламал бўлишини алоҳида таъкидлади.

Шунингдек, йиғилишда Президентимиз раислигида 2023 йил 22 декабрда ўтказилган Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида белгилаб берилган маҳалла тизими фаоллари зиммасидаги устувор вазифалар тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди. Мазкур масала юзасидан Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Анваржон Эргашевнинг ахбороти тингланди.

Бундан ташқари, маҳаллани қўллаб-қувватлаш бўйича Фарғона вилояти кенгашининг ташкилий йиғилишида иштирок этиш учун делегатларни сайлаш тўғрисидаги масала ҳам муҳокама қилиниб, номзодлар овозга қўйилди. Йиғилиш иштирокчиларининг тўлиқ қўллаб-қувватлаши асосида тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинларининг 5 нафар раиси вилоят кенгашининг ташкилий йиғилишига делегат этиб сайланди.