Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Тумандаги "Ғаллакор", "Эски", "Жангкетмон", "Беш оға" маҳаллалари оғир ҳудуд тоифасидан чиқарилади
2024-01-25 10:44:35 518
Давлат раҳбарининг топшириғига асосан маҳаллаларда аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, бандлигини таъминлаш, оилаларни мустаҳкамлаш, маънавият ва маърифат, ёшлар тарбияси каби йўналишларда олиб борилаётган ишлар ҳолатини ўрганиш юзасидан Республика ишчи гуруҳи ўз фаолиятини олиб бормоқда.
Ҳусусан бугун Фурқат туманидаги "Ғаллакор", "Эски", "Жангкетмон", "Беш оға" маҳалла фуқаролар йиғинларида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Маҳаллаларда ўрганилиши зарур бўлган масалалар, хусусан:-Маҳаллада ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш;-Аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш;
-Маънавий-маърифий, маданий ва оммавий спорт тадбирларини ўтказиш;
-Таълим муассасаларида ёшлар билан ишлаш;
-"Хавфсиз маҳалла" тамойилини жорий этиш;
-Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-209-сон Фармони ҳамда ПҚ-402-сонли Қарори ижроси;
-Республика маънавият ва маърифат кенгашининг йиғилишда белгилаб берилган топшириқлар ижроси;
-Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишда белгиланган вазифалар ижроси;
-"Обод хонадон - обод кўча - Обод маҳалла" мезонларини жорий этиш;
-Сектор раҳбарларининг маҳаллалар билан ишлаш ҳолати каби йўналишлар қамраб олинади.
Куни кеча "Ғаллакор" маҳалласида сайёр қабул ҳамда ананавий тарзда бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилиб, аҳоли муаммоларини ҳал этиш, бандлигини таъминлаш каби амалий ишлар олиб борилди.