Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Саккиз нафар халқимиз вакилларига замонавий электро аравачалар етказиб берилди
2024-01-30 09:09:08 877
Бугунги кунда юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар замирида “Инсон қадри учун” деган эзгу ғояга асосланилади. Мазкур жараёнларда ногиронлиги бўлган юртдошларимизга ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга, жамиятнинг сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳаётидаги фаоллигини таъминлашга катта эътибор қаратилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ногиронлиги бўлган шахсларга кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий хизматлар сифатини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига асосан 8 нафар ногиронлиги бўлган мухтож шахсларга электро пультли ногиронлар аравачалари топширилди.
Хусусан, бугун Республика ишчи гуруҳи вакиллари ҳамда секторлар раҳбарлари иштирокида "Томоша" маҳалласида истиқомат қилувчи Валиев Воқибжон ҳолидан хабар олдилар.