Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 2 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Халқ депутатлари Фурқат туман Кенгашининг навбатдаги етмиш иккинчи сессияси бўлиб ўтди

×

 2024-01-31 08:52:47    918

PDF yuklash
Chop etish


Сессияда туман ҳокими, туман Кенгаши депутатлари, туман секторлари раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар.

Сессия ишини олиб борган туман ҳокими, халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Жаҳонгир Жуманов кун тартибидаги масалаларга эътибор қаратди.

Кун тартибига кўра, биринчи масала юзасидан туман ҳудудида ўтган йил давомида қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ҳамда унга қарши курашиш борасидаги амалга оширилган ишлар тўғрисида туман прокурори Санжарбек Аминжоновнинг ҳисоботи тингланди.

Кейинги масала, туман ички ишлар бўлими шахсий таркиби томонидан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш фаолиятининг 2023 йил якуни юзасидан ички ишлар бўлими бошлиғи Акмалжон Хаджаевнинг ҳисоботи тингланди.

Сессияда шунингдек, туман адлия бўлими, халқ қабулхонаси, иқтисодиёт ва молия бўлими, камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими, мажбурий ижро бюроси раҳбарларининг ахборот ва ҳисоботлари тинланди.

Сессия давомида соҳалар кесимида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар, йўл харита ва иш режалар тасдиқланди.

Сессияда кўриб чиқилган ҳар бир масалалар юзасидан Халқ депутатлари туман кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.