Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 2 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


"Бир ҳудуд — бир маҳсулот"

×

 2024-02-10 08:08:10    2704

PDF yuklash
Chop etish


Мамлакатимиз ҳудудларида деҳқон хўжаликларини ташкил этиш учун ижара ҳуқуқи асосида ер майдонлари ажратилиши аҳоли даромадларининг ошишига ва турмуш тарзини сезиларли даражада яхшилаш имконини бермоқда.

Жумладан туманда 940 гектар экин ерлари e-auksion электрон савдо платформаси орқали очиқ танлов ўтказилиб, 30 йилга ижара ҳуқуқи асосида 4129 нафар аҳолига бўлиб берилган. 

Айни пайтда янги ташкил этилган деҳқон хўжаликлари томонидан қишлоқ хўжалиги экинларини экишда "бир ҳудуд — бир маҳсулот" тамойилига амал қилинмаслиги, сифатли уруғлик материаллари, минерал ўғитлар, ёнилғи-мойлаш материаллари, кимёвий воситалар ва сув етказиб бериш ҳамда агроном хизматларини кўрсатиш, шунингдек, етиштирилган маҳсулотларни сотишда барқарор бозор яратиш ва экспорт бозорига кириб бориш учун билим ва кўникмаларнинг етарли эмаслиги ажратилган ер майдонларидан самарали фойдаланиш имконини бермаяпти.

Ушбу кўникмаларни шакллантириш мақсадида Вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва таморқа ер эгалари Кенгаши, секторлар раҳбарлари, маҳалла фаоллари, деҳқон хўжалиги эгалар иштирокида ўқув семинари ташкилланди.

Семинар давомида Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 февралдаги "Аҳолига деҳқон хўжалигини ташкил этиш учун ижара ҳуқуқи асосида ажратилаётган ер майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 62-сонли қарори мазмун моҳияти тушунтирилди.

Деҳқон хўжалигини ташкил этиш учун ижара ҳуқуқи асосида ажратилаётган ер майдонларидан унумли фойдаланишлари учун зарур шароитлар яратиш мақсадида қишлоқ хўжалиги кооперативларини ташкил қилиш ва фаолиятини ривожлантириш, деҳқон хўжаликларининг маҳсулотни сотиб олувчи, қайта ишловчи ва экспортга чиқарувчи агрегаторлар билан ҳамкорлигини кенгайтириш юзасидан соҳа масъулларига вазифалар белгилаб берилди.