Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Fevral 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
26272829   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Назм ва наво | Алишер Навоий таваллудининг 583 йиллиги ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 541 йиллиги кенг нишонланди

×

 2024-02-12 08:36:46    685

PDF yuklash
Chop etish


Фурқат тумани маданият бўлими қошидаги "Қувонч" ашула ва рақс дастаси томонидан жорий йилнинг 9 ва 10 - феврал кунлари 12-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида шеърият мулкининг султони Алишер Навоий ҳамда шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудига бағишланган "Назм ва наво" адабий мусиқали театрлаштирилган концерт дастури намойиш этилди.

Концерт давомида  мумтоз мусиқамизнинг энг сара асарлари, куйга хамоханг гўзал рақслар, шу билан бирга эстрадамизнинг дилтортар тароналари томошабинлар эътиборига хавола этилиб, концерт дастурига туманнинг барча маҳаллалардан аҳоли вакиллари, умумий ўрта таълим мактабларининг юқори синф ўқитувчилари, ижодкор ёшлар жалб этилди. 

Санъат иҳлосмандлари жонли ижрода айтилган мумтоз куй қўшиқларни иштиёқ ва олқишлар билан қарши олдилар. Концерт шўх куй қўшиқ ва рақсларга уланиб кетди.

Тумандаги мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларида, касб-ҳунар мактабларида буюк мутафаккир шоирларимиз таваллудига бағишланган тадбирлар, адабий бадиий кечалар ўтказилиши давом этади.