Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Fevral 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
26272829   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 19 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Қишлоқ хўжалигида эркин бозор муносабатлари ривожлантирилади

×

 2024-02-12 08:38:05    701

PDF yuklash
Chop etish


Қишлоқ хўжалигида эркин бозор муносабатларини янада ривожлантириш, пахта-тўқимачилик кластерлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчилар ўртасидаги муносабатларни бозор тамойиллари асосида такомиллаштириш, тармоқда соғлом рақобат муҳитини шакллантириш мақсадида 2023 йилнинг 12 декабр куни Давлатимиз раҳбарининг “Қишлоқ хўжалигида эркин бозор муносабатларини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-205 сонли фармони қабул қилинди.

Фурқат туманида деҳқон ва фермер хўжалиги раҳбарларини ушбу фармон билан таништириш, унинг мазмун-моҳиятини батафсил тушунтириб ўтиш мақсадида “Furqat In Tex” МЧЖга қарашли ип йигирув фабрикасида учрашув ўтказилди. 

Учрашувда туман ҳокими, соҳага алоқадор масъуллар, "Мусавар тех" МЧЖ пахтачилик кластери   ва фермер хўжалиги вакиллари иштирок этдилар.

Масъуллар томонидан фармоннинг мазмун-моҳияти йиғилганларга батафсил тушунтириб ўтилиб, 2024 йил ҳосилидан бошлаб пахта хомашёсини етиштирувчи хўжаликлар ва кластерлар ўртасидаги фьючерс шартномалар тузиш, маҳсулотни товар-хомашё биржаси орқали сотиш тартиби, бугунги кунда кластер ва фермер хўжаликлари ўртасидаги хақдорлик бартараф этилиши лозим эканлиги қайд этиб ўтилди.

Шу кунга қадар "Мусавар тех" МЧЖ пахтачилик кластери билан тумандаги 81 та фермер хўжаликлари биржа орқали фьючерс шартномалари тузилган.

Шу ўринда таъкидлаб ўтиш лозимки кластер томонидан ип йигирув фабрикаси фаолиятини қайта йўлга қўйиш учун 19.5 млн доллар хорижий инвестиция эвазига Швейцария давлатидан ускуналар олиб келинмоқда. Натижада 500 та иш ўрни яратилади.