Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 31 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Фурқатлик спортчи ёшлар Тошкент шаҳрида ўтказилган "Қўл жанги" бўйича Ўзбекистон чемпионатида 9 та медални қўлга киритишди

×

 2024-02-12 16:45:56    2881

PDF yuklash
Chop etish


Жорий йилнинг 8-11 февраль кунлари Тошкент шаҳри мезбонлигида спортнинг "Қўл жанги" тури бўйича ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. 

Мусобақада жами 1350 нафар ёш спортчилар қатнашиб, ғолиблик учун баҳс олиб боришди. Мазкур мусобақада туманимиз спортчилари 3 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронза медалларини қўлга киритишди.

Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби тренери Элдор Маҳсудовга кўра ушбу спортчиларимиз Бухоро шаҳрида спортнинг қўл жанги тури бўйича ўтказилиши режалаштирилган жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритиб, ватанимиз шарафини ҳимоя қилади. 

Фурқат тумани ҳокимлиги ушбу спортчиларни эришган муваффақиятлари билан самимий қутлаб, кейинги мусобақаларда ҳам совриндорлар қаторида бўлишларини тилаб қолади.