Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 40 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Фурқат туманида “Обод хонадон, Обод кўча, Обод маҳалла” мезонларини жорий этиш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан Матбуот анжумани ҳамда Пресс-тур ўтказилдиФурқат туманида “Обод хонадон, Обод кўча, Обод маҳалла” мезонларини жорий этиш бўйича амалга ош

×

 2024-02-28 14:58:30    3040

PDF yuklash
Chop etish


"Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонларини жорий этиш бўйича Фурқат туманидаги “Чиркай” маҳалласи мисолида ОАВ вакиллари иштирокиқда Пресс-тур ўтказилди

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан бутун мамлакатимиз бўйлаб энг чекка ва олис ҳудудларда “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонларини жорий этиш бўйича кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Республика ишчи гуруҳи бошчилигида танланган 56 та “қизил” тоифадаги маҳаллалар қаторида Фурқат туманидаги “Чиркай” маҳалла фуқаролар йиғини ҳам танлаб олинди.

Маҳаллада уйма-уй хатловлар ўтказилиб, натижалари асосида ҳар бир кўчалар кесимида муаммоларни бартараф этиш бўйича “Йўл хариталари” ишлаб чиқилди ва бир қатор амалий ишлар олиб борилди.

Бугун туман раҳбари бошчилигида Фурқат туманидаги "Обод-хонадрн-обод кўча-обод маҳалла" мезонлари жорий этилган маҳаллада масъул идора ва ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида амалий семинар ҳамда Пресс-тур бўлиб ўтди.

Пресс-тур иштирокчилари маҳаллада амалга оширилаётган бунёдкорлик, кенг кўламли ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишдилар.