Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Жиноят ишлари бўйича Фурқат тумани ҳамда Бешариқ туман судлари томонидан сайёр суд мажлислари ўтказилди

×

 2024-03-14 10:55:30    1782

PDF yuklash
Chop etish


2024 йил 27 февраль куни Бешариқ тумани Маъданият уйи биносида сайёр суд мажлислари ўтказилди. Сайёр суд мажлисида  Фурқат туман ҳамда Бешариқ тумани ИИБ Пробация бўлимлари ҳисобида турувчи маҳкумлар ва бошқа фуқаролар қатнашди.

Сайёр суд мажлиси давомида Фурқат туман ИИБ Пробация бўлими ҳисобида турувчи, муносиб ҳулқ-атворда бўлиб, меҳнатга ҳалол ёндашиб, тузалиш йўлига ўтган 9 (тўққиз) нафар маҳкумлар жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди.

Бундан ташқари, сайёр суд мажлисида сўнгги йилларда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш, фуқаролар ва тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чораларини кучайтирилаётгани, одил судловни самарали таъминлаш бўйича суд қарорларининг қонунийлиги ва асослилигини текшириш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан 2023 йил 25 декабрда қабул қилинган «Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги, «Фуқаролик процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги, «Иқтисодий процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҳамда «Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунлар қабул қилингани, мазкур қонунларда мустаҳкамланган ўзгаришлар ва янгиликлар ҳақида иштирокчиларга тушунчалар берилди.

 

 Жиноят ишлари бўйича

Фурқат туман суди раиси Х.Қосимов