Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Касаликни яширсанг истимаси ошкор этади ёҳуд “KIA” қимматга тушди
2024-03-14 11:01:55 2380
Жавобгар З.Ш. АТБ “InFinBank” банки олдидаги мажбуриятларини бажармай, шартнома шартларини бузади ва банк томонидан судга даъво ариза киритилади.
Фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро судининг 13.09.2023 йилдаги суд буйруғига асосан жавобгар З.Ш.дан АТБ “InFinBank”банк фойдасига 372 185 000 сўм кредит қарздорлиги ундириш, ундирувни қарздорга тегишли бўлган 2023 йилда ишлаб чиқарилган “KIA SPORTAGE H893” русумли автотранспорт воситасига қаратиш белгиланади.
Суд буйруғига асосан Мажбурий ижро бюроси Фурқат туман бўлими томонидан ижро иши кўзғатилиб иш юритувга олинади.
Ижро иши бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор З.Ш.нинг банк қарздорлигидан ташқари 20 та умумий суммаси 8 320 950 сўмлик юқоридаги транспорт воситасида ЙХҲ қоидаларини бузганлиги учун маъмурий жарималари ҳамда 1 та 15 631 770 сўмлик давлат божи ундируви билан боғлиқ ижро ҳужжатлари ҳам бўлим иш юритувида мавжудлиги аниқланган.
Бўлим томонидан юқоридаги ижро ишлари, ҳусусан банк қарздорлигини ундириш бўйича гаров мулки бўлган қарздорга тегишли “KIA SPORTAGE H893” русумли автотранспорт воситасига таъқиқ қўйилиб, транспорт воситаси 2023 йилнинг ноябрь ойида қидирувга берилади.
Қидирув натижалари ўз самарасини бериб, транспорт воситаси 2024 йилнинг январь ойида Тошкент шаҳар ИИБ ЙХХБ ходимлари томомнидан ушланиб, Тошкент шаҳар Юнусобод туман ИИБ ЙХҲБ жарима майдончасига олиб кирилиши ва қидирув натижаси бўйича Бюронинг Фурқат туман бўлимига маълумот берилади.
Бўлим ходимлари ҳамда АТБ “InFinBank” банк ходимлари томонидан юқоридаги хатланган т ранспорт воситаси Тошкент шаҳар Юнусобод туман ИИБ ЙХҲБ жарима майдончасидан олиб келиниб жорий 2024 йилнинг 8 февраль куни аукцион савдоларига чиқарилиши таъминланди.
Мажбурий ижро бюроси Фурқат туман бўлими