Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 19 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Фурқат туманида Наврўзи олам тантана қилинди

×

 2024-03-16 17:28:04    2094

PDF yuklash
Chop etish


Шу кунларда янгиланиш, яшариш ва гўзаллик байрами, дея ном олган, ҳар биримизнинг кўнглимизга баҳорий илиқлик ҳамда гўзалликни олиб кираётган севимли айёмимиз – Наврўз туфайли табиат чирой очмоқда.

Бугун туманимиздаги марказий ўйингоҳда "Олам нурга тўлсин сен билан Наврўз!" шиори остида асосий байрам тадбири юқори савияда ташкил этилди. 

Байрам шодиёналари ўтказилган марказий ўйингоҳда миллий урф-одатларимиз, анъаналаримизни ўзида мужассам этган Наврўз айёми муносабати билан оммавий байрам сайли ташкил этилди. Намойиш этилган ҳунармандчилик маҳсулотлари, миллий либослар, шунингдек, миллий ва баҳорий таомлар кўргазмалари юртимиздаги тўкинлик, файзу бараканинг нишонаси бўлди.

Тадбирни туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов табрик сўзи билан очди. Барчани халқимизнинг қадим ва навқирон байрами – Наврўзи олам билан муборакбод этди. Наврўз байрами арафасида ҳудудларда кенг кўламли ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Ижтимоий кўмакка муҳтож кам таъминланган, ёлғиз кексалар ҳолидан хабар олиниб, меҳр ва эътибор кўрсатилмоқда. Хулоса қилиб айтганда, минг йиллар давомида маънавий ҳаётимизнинг кўрку-зийнати бўлиб келаётган бу ажойиб, ҳосиятли байрам бугун қалбларимизга яна чексиз қувонч ва завқ бағишламоқда.

Байрам тадбири давомида Яҳёбек Мўминов, Тоҳир Маҳкамов, Отабек Муҳуммадзохид ҳамда сўз устаси Элмурод Хақназаров сингари санъаткорларнинг ташрифи ва ижро этган қўшиқлари-ю ҳазиллари тадбир иштирокчиларига чинакам байрам кайфиятини улашди. 

Бундан ташқари туман Маданият бўлими ижодкор ва санъаткорлари томонидан тайёрланган адабий-мусиқий дастур йиғилганларга ҳавола этилди. 

Буларнинг барчаси бу йилги Наврўз байрамининг янада файзли ва шукуҳли  ўтишини таъминлади. Байрам тантаналари маҳаллаларда, ташкилот ва меҳнат жамоаларида давом этади.