Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 22 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Биз бир бўлсак — ягона халқмиз, бирлашсак — ватанмиз!

×

 2024-04-20 13:42:30    1253

PDF yuklash
Chop etish


Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Кинематография агентлиги томонидан ташкил этилган "Биз бир бўлсак — ягона халқмиз, бирлашсак — Ватанмиз!" шиори остида лойиҳалар бу гал Фарғона вилояти бўйлаб старт олди.

Жорий йилнинг 20-апрель куни «Маърифат» тарғиботчилар жамияти ва Ўзбекистон Киноарбоблари уюшмаси аъзолари ҳамда таниқли олимлар ва зиёлилар билан учрашувлар, янги кинофилмлар тақдимоти, ижодий кечалар ва маданий-маърифий тарғибот тадбири бўлиб ўтади.

Карвоннинг илк манзили "Чиркай" маҳалласидаги Фурқат тумани Касб-ҳунар мактаби биносида халқимиз суйган ижодкорлар аҳоли вакиллари билан учрашдилар.

Шу билан бир қаторда халқимиз экранларда кўрган, сўзидан, қилган ишларидан таъсирланган фильм қаҳрамонлари, ижодкорлар гуруҳи билан учрашди. Учрашув давомида аҳоли вакиллари учун ватанпарварлик, халққа садоқат, юртга муҳаббат тасвирланган фильмлар намойиши ҳам бўлиб ўтади.