Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Фурқат тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар марказининг ногиронлиги бўлган шахслар билан ишлаш шўъбаси тўрт ойлик бажарган ишлари сарҳисоби
2024-05-24 10:46:25 3174
2024 йил 1 январ ҳолатига Фурқат тумани тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари ҳисобида 3 171 нафар ногиронлиги бўлган шахслар мавжуд бўлиб, уларнинг 480 нафари 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар, 320 нафари 1-гурух, 2172 нафари 2-гурух ва 199 нафарини 3-гурух ногиронлиги бўлган шахслар ташкил этади. 2024 йилнинг ушбу кун холатига ногиронлиги бўлган 23 нафар фуқароларга ногиронлик гуруҳлари белгиланди ва 34 нафар фуқароларнинг ногиронлик гуруҳи ўзгартирилди.
Жумладан, “Инсон” ижтимоий хизматлар марказига мурожаат қилган 11 нафар фуқарога электрон юритмали ногиронлик аравачаси, 44 нафар фуқарога Сайр қилишга ва хонага моржалланган ногиронлик аравачаси, 23 нафар фуқарога эшитиш мосламаси, 6 нафар фуқарога қўлтиқ таёқ, 4 нафар фуқарога юриш мосламаси-ходунок, 2 нафар фуқарога тирсакли қўлтиқтаёқ, 10 нафар фуқарога ҳасса, 12 нафар фуқарога 38 та протез-ортопедия маҳсулотлари етказиб берилди.
2024 йилда ногиронлиги бор шахслардан меҳнатга лаёқатли 10 нафари касбга тайёрлаш бўйича туман Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимига йўналтирилди, шунингдек, 3 нафар фуқаро доимий иш билан таъминланди.
“Параспорт ўйинларида тасниф қоидалари ва принсиплари”га кўра спорт объектларига 9 нафар фуқарони йўналтирилди ҳамда 5 нафари параспорт турларига жалб қилинди.
2024 йил давомида яна 150 та реаблитация техник воситалари ва 25 нафар фуқарога 35 дона протез-ортопедия маҳсулотлари олиб бериш режалаштирилган.