Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Фурқат туманида “Оналарга эҳтиром” фестивали кўтаринки кайфиятда давом этмоқда

×

 2024-05-24 18:05:44    3165

PDF yuklash
Chop etish


Вилоятимизда ўтказилаётган “Оналарга эҳтиром” фестивали Фурқат туманидаги барча маҳаллаларда, ташкилот, муассасаларда кўтаринки руҳда давом этмоқда. Фестивал доирасида турли кўрик-танловлар, маданий-маърифий тадбирлар ташкилланиб, дунёдаги энг улуғ зот – Оналаримизга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилмоқда.

Ўтказилаётган “Оналарга эҳтиром” фестивали юртдошларимиз қалбида оналарни эъзозлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш туйғусини янада оширишда катта аҳамият касб этаётгани бугун ўз тасдиғини топмоқда. Оилани ҳам, маҳаллани ҳам бирлаштириб, юртимизга файз-барака киритадиган, хонадонларимизни меҳр-оқибат, нафосат, эзгулик нури билан чороғон қиладиган Сиз – оналарни эъзозлаш биз учун ҳам қарз, ҳам фарздир.

Ўтказиб келинаётган тадбирларнинг бугунгиси туман Маданият бўлими қошида ташкилланди. Ташкилотчилар томонидан дастурхон ёзилиб, гулдасталар, куй-қўшиқлар ҳамоҳанглигида оналар эзозланди.