Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Oktyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 55 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


“Сўнгги қўнғироқ” садолари янгради

×

 2024-05-25 16:51:22    4622

PDF yuklash
Chop etish


“Сўнгги қўнғироқ” садолари янгради

Туманимиздаги барча умумтаълим мактабларида “Сўнгги қўнғироқ” янграб, байрам тадбирлари бўлиб ўтди. 

Ушбу маънавий-маърифий тадбирлар Фурқат туманидаги 37- умумтаълим мактабида ҳам юқори савияда ташкил этилди.

Жорий йил мактабнинг 9-синфини 51 нафар, 11-синфини 52 нафар ёшлар тамомлади. Катта ҳаяжон ва улкан орзулар қанотида мустақил ҳаётга қадам ташлаётган ёшлар аллақачон ўз олдиларидаги мақсад ва вазифалар кўламини белгилаб олишган.

Туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов бошчилигида мактаб ва мактабгача таълим бўлими ва жамоат ташкилотлари вакиллари, маҳалла фаоллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этган “Сўнгги қўнғироқ” тадбирида иштирокчилар юртимиз мадҳиясига биргаликда жўр бўлишди. 

Сўнгра Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг битирувчи ёшларга йўллаган байрам табриги ўқиб эшиттирилди. Катта ҳаёт остонасига илк қадам қўяётган ёшларга пухта билим берган устозлар, ота-оналар ва тадбир иштирокчилари ўзларининг қимматли маслаҳатларини беришиб, битирувчиларга оқ йўл тилашди.

Тадбир давомида битирувчи синф ёшларнинг дил изҳорлари ва айтган қўшиқларида ўзларига бор меҳрларини қўшиб сабоқ берган устозларига бўлган ҳурмат-эъзозлари яққол сезилиб турди.
“Сўнгги қўнғироқ” тадбирида ўтган ўқув йили сарҳисоб қилиниб, спорт мусобақалари, мусиқа танловлари, халқаро танловлар ва билимлар беллашуви ва умуман мактаб ҳаётида фаол иштирок этган фаол иқтидорли ўқувчилар ҳамда фидойи ўқитувчилар тақдирланди.

– Мактабимизда 52 нафар ўқувчи 11-синфни битирди, – дейди 37-умумтаълим мактаби директори Ихтиёржон Маҳкамов. – Катта ҳаёт чорраҳасида турган битирувчиларимиз йил давомида ўтказилган сўровномаларимиз, берган психологик маслаҳатларимиз асосида қайси олийгоҳга ўқишга кириш ва етук мутахассис бўлиш ҳақидаги қарорлари янада мустаҳкамланди. Ишонамизки, зиё масканида олган билимлари билан ўқувчиларимиз олий ўқув юртларига ўқишга кириб, келгусида шу Ватан, шу юрт эртаси учун хизмат қилиб, биз устозларни ва ўз ота-оналарини қувонтирадилар.

Битирувчи ёшлар учун тарихий кун бўлиб, хотирасида абадий муҳрланиб қоладиган “Сўнгги қўнғироқ” тадбири умумтаълим мактабининг барча ўқувчи-ёшлари учун мазмунли маънавий-маърифий тадбир бўлди десак, муболаға бўлмайди.

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан “Умумий ўрта таълим муассасаларида 2023-2024-ўқув йилини якунлаш ва “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини ўтказиш бўйича” тасвиялар асосида ўтказилди. Тадбирда 1-,4-,9-,11-синф (1-синфлар 2370 нафар, 4-синфлар 2164 нафар, 9-синфлар 1706 нафар ва битирувчи 11-синфлар 1344 нафар) ўқувчилари иштирок этиши белгиланган.

“Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини белгиланган тавсия ва кўрсатмалар асосида ўтказиш ҳамда қонунбузарликларга йўл қўймаслик юзасидан мактаб раҳбарларига тушунтириш ишлари олиб борилди.

Умумий ўрта таълим мактабларида ташкил этилган сўнгги қўнғироқ тадбирларига туман ҳокимлиги томонидан сектор ҳамда барча ташкилот раҳбарлари, вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси вакиллари шунингдек, туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳодимлари  бириктирилиб, тадбирларда иштирок этди. Жумладан, Вилоят фавқулотда вазиятлар бошқармаси бошлиғи И.Қўчқаров, туман ҳокими Ж.Жуманов, мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи М.Ортиқов 37-мактабга, туман прокурори О.Тошпулатов, вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси шўба раҳбари Ж.Жўраев, шўба раҳбари Д.Умурзақовлар 2-умумтаълим мактабига, ИИБ бошлиғи, подполковник А.Ходжаев 18-умумтаълим мактабига, Давлат солиқ инспекцияси раҳбари Қ.Абдурахмонов 28-умумтаълим мактабларига ташриф буюриб, “Сўнгги қўнғироқ тадбирларида фаол иштирок этди.

Ташкил этилган тадбирларда 2370 нафар 1-синф, 2164 нафар 4-синф, 1706 нафар 9-синф, 1344 нафар 11-синф ўқувчилари, 1097 нафар педагог ходимлар, 740 нафар ота-оналар, 37 нафар ИИБ ходимлари, 37 нафар ёнғин хавфсизлиги ходимлари, 37 нафар ҳокимлик вакиллари иштирок этди. 2023-2024-ўқув йилида мувофақиятга эришган педагог ходимлар ҳамда ўқувчилар фахрий ёрлиқ ҳам эсталик савғалари билан тақдирланди.

Ушбу тадбирларда бириктирилган раҳбар ходимлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг битирувчиларга йўллаган табриги ўқиб эшиттирилди.