Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Фарзанд онасига олиб берилди

×

 2024-07-06 15:21:02    1448

PDF yuklash
Chop etish


Оилада, одоб-аҳлоқ ва таълим тарбияга эътибор қон-қонимизга сингиб кетган бурчларимиздандир. “Бир болага етти қўшни ота-она” деган ибратли мақол ҳам айнан халқимизга хос.
Қонун мазмунига кўра, болаларни тарбиялаш билан боғлиқ ишларга доир суднинг ҳал қилув қарорлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат ижрочилари томонидан ижро қилинади.Болани олиш ва бошқа шахс (шахслар)га бериш билан боғлиқ суднинг ҳал қилув қарорларини мажбурий тартибда ижро этиш, албатта, васийлик ва ҳомийлик органининг ҳамда тарбиялашга берилаётган шахс иштирокида, зарур ҳолларда эса, ички ишлар органи вакили иштирокида амалга оширилиши лозим.
Мажбурий ижро бюросининг Фуркат тумани бўлимига фуқаролик ишлари бўйича Узбекистон туманлараро судининг 2023 йил 05 сентябрдаги ижро варақасига асосан, қарздор Ж. К.дан 1 нафар 2013 йилда тугилган фарзандини ундирувчи Г. К. тарбиясига олиб бериш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича давлат ижрочиси томонидан белгиланган тартибда ижро иши юритишни қўзғатиш ҳақида қарор қабул қилинган.

Давлат ижрочиси томонидан қарздорга вояга етмаган болаларини онасига ихтиёрий равишда топшириш тўғрисида огоҳлантириш хатлари юборилган бўлса-да, қарздор ва унинг оила аъзолари ҳар хил баҳоналар билан фарзандни онасига беришдан бош тортган.Натижада, давлат ижрочиси томонидан 2024 йил 27 март куни қарздордан 1 нафар фарзандни ундирувчи тарбиясига олиб бериш буйича мажбурий ижро харакати утказилди. Бирок шу куни карздор оила аъзолари болани яшириб, гуеки уни отаси (карздор) Ж. К. Тошкент шахрига олиб кетганини айтишади ва шу куни Мажбурий ижро харакатлари бошка кунга колдирилиб, давлат ижрочиси томонидан болани кидириш тугрисидаги карор кабул килиниб карор ижроси бюронинг Фаргона вилоят бошкармаси кидирув шуъбаси ва туман ИИБга юборилади. Бошкарма кидирув шуъбаси томонидан булим давлат ижрочисига вояга етмаган М. Ш. карздор Ж. К. нинг Фуркат тумани Болтакул кишлогидаги яшаш хонадонида эканлиги хакида тезкор маълумот берилган 2024 йилнинг 28 июнь куни давлат ижрочиси томонидан такроран мажбурий ижро харакатлари амалга оширилиб вояга етмаган Ш. М. онаси К. Г. га олиб берилди ва ижро ҳужжати амалда тамомланди.