Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Oktyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 29 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Фурқат туманида lll устозлар миллий форуми ўтказилди

×

 2024-08-26 11:21:50    1743

PDF yuklash
Chop etish


Фурқат туманида мактабгача ва мактаб таълими тизими ходимларининг 2024-2025 ўқув йили олдидан 8-умумтаълим мактабида lll устозлар миллий форуми бўлиб ўтди.

Илғор педагоглар, фан мутахассислари, таълим муассасалари раҳбарлари иштирок этган тадбирда эришилган ютуқлар сарҳисоб қилинди, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.

Туман ҳокими Элёрбек Асронқулов мамлакатимиз таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, тарбиячи ва педагогларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ўқитувчиларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш, уларни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш зарурлигини таъкидлади.

Президентимиз томонидан таълим-тарбия сифат самарадорлигини ошириш, ўқувчиларнинг таълим олишлари учун етарли шарт-шароит яратиш юзасидан амалга ошираётган ислоҳотлари натижасида, жорий йилда умумтаълим мактабларида Инвестиция дастури доирасида жами 2 та (1 та реконструкция, 1 та мукаммал таъмирлаш) қурилиш-таъмирлаш ишлари ишлари олиб борилмоқда. Ушбу мақсадлар учун жами 14,2 млрд. сўм маблағлар ажратилган.

Маълумки, 2024 йил “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” деб, эътироф этилиши ҳам бежиз эмас.

Жорий йилда ташаббусли бюджет лойиҳасининг биринчи мавсумида 1 та мактабларда қурилиш-таъмирлаш ва ва барча мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда умумтаълим мактабларини кузатув камералари билан жиҳозлаш ишлари олиб бориш учун 2,720 млрд. сўм маблағ йўналтирилди. Бу йилдаги кўрсаткичлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 2 баробарга ошган.

Қувонарлиси, 2023-2024 ўқув йилида туманимиз мактабгача ва мактаб таълими тизимида ўтган ўқув йилларидагига нисбатан таълим сифати ва самарадорлигини, педагогларнинг сифат таркибини ошириш борасида бир қатор ютуқларга эришилди. Жумладан,

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 2-августдаги 425-сонли қарори асосида туман Миллий кенгаши тавсиясига кўра, Вазир жамғармаси танловида юқори натижага эришган 8 нафар педагоглар Вазир жамғармаси устамасини олишга муваффақ бўлдилар.

2023-2024 ўқув йилда Мактабгача таълим йўналишида 3 та оилавий мактабгача таълим ташкилоти ташкил этилди.

Мактабгача таълим соҳасида 10832 нафар 3-7 ёшли болаларнинг 10111 нафари (93,3%) мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинди. Бу кўрсаткич бўйича туманимиз вилоятда 2-ўринда.

Умумтаълим мактабларининг умумий кўрсаткичлари бўйича Миллий рейтингда охирги 2 йилда Фурқат тумани вилоятда 6 ўриндан 2-ўринга кўтарилди.

Қуноварли томони Фурқат туманида таълим сифати паст деб белгиланган мактаблар мавжуд эмас.

Бугун мамлакатимизда хорижий тилларни ўрганиш ва ўргатишга бўлган эътибор юксак даражага кўтарилди. Бу борада туманимизда ҳам сезиларли натижаларга эришилди.

Жумладан, 2022 йилда хорижий тил фани ўқитувчиларининг 36 нафарида хорижий тил билиш даража сертификати мавжуд бўлган бўлса, 2023 йилда 75 нафар педагоглар халқаро ва миллий тил билиш сертификатларга эга бўлдилар. 2024 йилда ушбу кўрсатгач қарийб 2 баробарга оширилиб, 148 нафарга етказилди. Шундан, C-1 халқаро ва миллий тил билиш даража сертификатлар сони 87 та, В-2 даража сертификатлари эса 61 тани ташкил этади.

Албатта, таълим муассасаларда фаолият олиб бораётган ўқитувчиларнинг ўз устида ишлашлари, таълим сифатини ошириш йўлидаги изланишлари, ўқувчиларнинг билим сифати ва самарадорлигини кўтарилишига олиб келади. 2023-2024 ўқув йилида 11-синфни жами 1345 нафар битирувчи тамомлади.

2022 йилда битирувчиларнинг 16 нафари “Олтин” медаль билан мактабни тамомлаган бўлса, 2023 йилда
30 нафар битирувчилар мактабларни “Олтин” медаль билан тамомладилар. Жорий йилда “Олтин” медаль билан мактабни тамомлаган ўқувчилар 35 нафар ташкил этди.

2023 йилда битирувчиларнинг 10 нафари муддатидан аввал олий таълим муассасалари талабаси бўлган бўлсалар, 2024 йилда битирувчиларнинг 12 нафари муддатидан аввал олий таълим муассасаларга қабул қилиндилар.

Битирувчиларнинг олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичлари 2022 йилга нисбатан 14,6 фоизга (32,1 фоиздан 46,5 фоизга), битирувчиларнинг ўртача бали бўйича
+1,1 баллга (85,6 балдан 86,7 балл) ошди.

Шунингдек, асосий фан олимпиадасининг Республика босқичида ҳам жорий йилда 3 нафар ўқувчиларимиз иштирок этди. Жумладан, 33-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Маъмуров Иқболжон Хуршид ўғли тарих фанидан фахрли 3-ўринларни эгаллади.

Бугунги кунда Халқаро тажрибани кенг йўлга қўйиш, япон таълим тажрибасини вилоятда оммалаштириш мақсадида туманда 2023-2024 ўқув йилида 37-умумтаълим мактабида япон методикасига асосланган мактаблар фаолияти йўлга қўйилди.

Таълим даражасини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш бўйича йил якунига қадар – қуйидаги устувор йўналишларни белгиланди. Жумладан,

Жорий йил якунига қадар халқаро илғор хорижий тажрибани туман миқиёсида янада кенг ёйиш мақсадида 3 та мактабда (8,23,25-мактабларда) Япония таълим тажрибасини оммалаштириш белгиланди.