Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Мулк банк балансига қабул қилиниб ижро хужжати амалда тамомланди
2024-09-12 18:43:29 980
Фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро судининг 24.11.2023 йилдаги ижро варақасига асосан қарздорлар Бозарова Д.Ш, Бозаров Ш.Р. ва Қўзиев Н.М.дан солидар тартибда 122 172 000 сўм миқдорида кредит қарзи ундириш ундирувни гаров мулки ҳисобланган Бозарова Д.Ш.нинг Томоша МФЙ ҳудуддаги ипотека кредити ҳисобига қурилган уй-жойга қаратиш кўрсатилиб, ижро хужжати Мажбурий ижро бюросининг Фурқат тумани бўлими иш юритувига келиб тушган.
МИБ томонидан қарздорларга ижро хужжати бўйича белгиланган қарздорликни иҳтиёрий муддатда бартараф этишлари акс ҳолда гаров мулки аукцион савдосига чиқарилиши ҳақида огоҳлантириш берилди. Бироқ, қарздорлар томонидан белгиланган кредит қарздорлиги туламаганлиги сабабли гаров мулки 2024 йилнинг июль ойида аукцион савдоларига чикарилди.
16 ва 27- август кунлари ўтказилган аукцион савдоларида мулк сотилмаганлиги сабабли бўлим томонидан ижро хужжати бўйича мулк 10% арзонлаштирилган ҳолда 133 902 522 сўмга ундирувчи "Бизнесни ривожлантириш банки" Қўқон филилалига таклиф қилинди. Банкнинг 09.09.2024 йилдаги розилик хатига асосан гаров мулки балансга қабул қилиниб, бўлим иш юритувидаги мазкур ижро иши амалда тамомланиши таъминланди.
Мажбурий ижро бюроси Фурқат тумани бўлими