Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фурқат туманида тадбиркорлар томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди.
2024-10-10 10:10:21 2313
Навбаҳор МФЙ Темирйўлчи кичик саноат зонасида “Гуллар Азиза” МЧЖ томонидан пластмасса яшиклар ишлаб чиқариш тармоғи ишга туширилди. Озарбайжон ва туркиялик тадбиркорлар билан ҳамкорликда ташкил этилган корхонада 30 та янги иш ўрни яратилди.
Вилоят раҳбари бу ердаги иш жараёнини кўздан кечириб, кейинги босқичдаги лойиҳа бўйича ишларни ҳам кўрди. Бу ерда меваларни қуритиш лойиҳаси амалга оширилмоқда. 30 хилдан ортиқ мевалар қуритилиб, қадоқланади. Декабрда ишга туширилиши режалаштирилаётган лойиҳа натижасида яна 100 нафар киши иш билан таъминланади. Айни кунларда дастгоҳларни ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.
“Furqat in tex” МЧЖ томонидан калава ип ишлаб чиқариш лойиҳаси бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишилди. Таъсисчи “Musavvar tex” МЧЖ бўлиб, лойиҳа қиймати 25 млн. доллар. Корхона ишга тушиши натижасида 500 та иш ўрни яратилади.
Вилоят ҳокими бу ердаги жараённи кўздан кечириб, лойиҳа доирасидаги ишларни жадаллаштириш борасида топшириқлар берди.